Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси жорий йилнинг 3 август куни ТерДУ футбол клубини огоҳлантириб, 27 августга қадар клубнинг 16 нафар футболчиси олдидаги қарздорлигини бартараф қилиш мажбуриятини юклаганди.
Шунга қарамай, ТерДУ клуби қўмита томонидан чиқарилган қарор ижросини бажармади.
Оқибатда, клубга нисбатан кетма-кет икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврида миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, ТерДУ клуби ПРО-Лигада 20-турдан кейин 4 очко билан сўнгги, 14-ўринни банд этиб турибди.