Пролиганинг 20-тури доирасида ФарДУ ўз майдонида БухДУ жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мезбонлар таркибида Муроджон Комилов дублга эришган бўлса, Мухаррам Абелфазов ўз номига 1 та гол ёздириб қўйди. Бухороликлар бунга фақатгина Жасурбек Убайдуллоевнинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.
Ушбу ғалабадан сўнг ФарДУ очколари сонини 39 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. БухДУ эса 10 очко билан 12-ўринда қолди.
Пролига. 20-тур
ФарДУ — БухДУ 3:1
Голлар: Муроджон Комилов (16, 21), Мухаррам Абелфазовм (40) — Жасурбек Убайдуллоев (75).