Пролиганинг 19-турида «Шўртан» ўз майдонида ТерДУни қабул қилди. «Ёшлар» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
14-дақиқада Сирожиддин Қўзиев «Шўртан»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 55-дақиқада Анвар Муродов пеналтини аниқ амалга ошириб, фарқни иккитага оширди. 89-дақиқада Ғанишер Қодиров учинчи голни уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу натижадан сўнг «Шўртан» очколарини 39 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. ТерДУ эса 4 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолди.
Пролига. 19-тур
Шўртан — ТерДУ 3:0
Голлар: Қўзиев 14, Муродов 55 (пен.), Қодиров 89.
Четлатиш: Чориев 70.
Шўртан: Эшбўтаев, Шайқулов, Қўзиев, Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, Баҳром Абдураҳимов, Анвар Муродов, Барабадзе, Харшиладзе, Мукаров, Маматхўжаев, Ўринбоев.
ТерДУ: Мўминов, Зойиров, Номозов, Рашидов, Каримов, Шомуродов, Абдуҳалилов, Қўзимуродов, Аҳмедов, Ғаниев, Зарипов.
Пролиганинг 19-турида «ҚМУ Жайхун» ўз майдонида «Пахтакор фарм»ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
12-дақиқада Умиджон Карилов ҳисобни очди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Асадбек Жўрақулов «ҚМУ Жайхун»нинг иккинчи голини урди.
Ушбу натижадан сўнг «ҚМУ Жайхун» 24 очко билан 9-ўринга кўтарилди. «Пахтакор фарм» эса 10 очко билан 13-ўринда қолди.
Пролига. 19-тур
ҚМУ Жайхун — Пахтакор фарм 2:0
Голлар: Карилов 12, Жўрақулов 20.
ҚМУ Жайхун: Хожамберди Шоназаров, Эсемуратов, Рустамжонов, Кевнимжаев, Кальмурзаев, Отажонов, Нуриддинов, Сдиков, Карилов, Кутибаев, Жўрақулов.
Пахтакор фарм: Ёқубжонов, Нарзиев, Саидмуродов, Маматов, Равшанов, Мирзабеков, Турғинов, Шухратов, Фатхуллаев, Шухратов, Эркинов.
Пролиганинг 19-турида Республика ФА ўз майдонида ФарДУни қабул қилди. Фарғонадаги ФарДУ стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
37-дақиқада Иброҳим Акбаров Республика ФАни олдинга олиб чиқди. 45-дақиқада Аҳрор Ўктамов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда Акбаров яна бир бор гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарди. Бироқ ФарДУ якунда иродали ўйин намойиш этди. Бобур Фарҳодов 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+5-дақиқада яна бир бор гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Ушбу натижадан сўнг ФарДУ 33 очко билан 4-ўринда, Республика ФА эса 19 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Пролига. 19-тур
Республика ФА — ФарДУ 2:3
Голлар: Акбаров 37, 60, Ўктамов 45, Фарҳодов 89, 90+5.
Республика ФА: Юсубхонов, Ботиралиев, Шорахмедов, Беҳрўз Абдусаттаров, Алиев, Хожимуродов, Нажмиддинов, Солиев, Акбаров, Кўпайсинов, Абдурасулов.
ФарДУ: Ёқубов, Ўктамов, Айвазов, Абельфазов, Абельфазов, Шерипов, Валиев, Ёқубжонов, Исламов, Ниязметов, Фарҳодов.