Live
1
Ўзбек

«Бавария» АПЛ юлдузларидан бирига кўз тиккан

Футбол
22 сентябр, 09:58
«Ноттингҳем Форест» клуби етакчиси Морган Гиббс-Уайт фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.
«Бавария» АПЛ юлдузларидан бирига кўз тиккан
Фото: Gettyimages

«Ноттингҳем Форест» клубининг англиялик ҳужумкор яримҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт Мюнхен «Бавария» клуби сафига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Бавария» — Англия миллий жамоасининг олдинда кутиб турган Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинлари учун таркибига киритилган 26 ёшли яримҳимоячи учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Мюнхенда Гиббс-Уайт ҳамюрти Ҳарри Кейн билан бирлашиши мумкин.

Аввалроқ «Ноттингҳем Форест» етакчиси хизматларига Лондон «Тоттенҳэм» клуби қизиқиш билдираётгани айтилганди. Клуб футболчи учун 150 миллион евро сарфлашга тайёр тургани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Маълумот учун, Гиббс-Уайт Англия чемпионати янги мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
Бугунги янгиликлар