Пролиганинг 16-туридан қолдирилган баҳсда БухДУ ўз майдонида Республика ФАни қабул қилди. Муборакдаги Баҳром Вафоeв номидаги стадионда кечган баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Республика ФА 18-дақиқада Абдулворис Ҳожимуродовнинг голи эвазига ҳисобни очди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, Беҳрузжон Кўпайсинов фарқни иккитага оширди.
БухДУ 51-дақиқада Шаҳбоз Нуриддиновнинг голи билан жавоб қайтарди, бироқ мезбонлар ҳисобни тенглаштира олмади.
Ушбу баҳсдан сўнг Республика ФА 19 очко билан 11-ўринга кўтарилди. БухДУ эса 10 очко билан 12-ўринда қолди.
Пролига. 16-турдан қолдирилган баҳс
БухДУ — Республика ФА 1:2
Голлар: Шаҳбоз Нуриддинов 51 — Абдулворис Ҳожимуродов 18, Беҳрузжон Кўпайсинов 26.
БухДУ: Полвонов, Тўраев, Ашуров, Ҳамитов, Убайдуллоэв, Раҳматов, Фозилов, Нуриддинов, Норқобилов, Нуруллаев, Халиев.
Республика ФА: Рустамжонов, Ботиралиев, Шорахимов, Абдусаттаров, Алиев, Ҳожимуродов, Нажмиддинов, Солиев, Акбаров, Кўпайсинов, Абдурасулов.