Бугун
35
Ўзбек

Эланга узоқ муддатга сафдан чиқди

Футбол
18 сентябр, 04:00
«Нюкасл»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси жиддий жароҳат олди.
Эланга узоқ муддатга сафдан чиқди
Фото: Gettyimages

«Нюкасл»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Энтони Эланга тиззаости пайидан олган жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда Sports.Yahoo хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, футболчининг тўлиқ тикланиши учун олти ҳафтадан саккиз ҳафтагача вақт талаб этилади.

Қайд этиб ўтамиз, Англия Премер-лигасининг бу мавсумида 24 ёшли яримҳимоячи 3 та беллашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Швециялик вингернинг «Нюкасл» клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охирида якунига етади.

Transfermarkt портали яримҳимоячининг актуал трансфер нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг тўрт туридан сўнг, «Нюкасл» 5 очко билан мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар