Бугун
35
Ўзбек

Ямал ирқчилик ҳақида: «Бу каби ҳолатларга минг марта дуч келганман»

Футбол
18 сентябр, 02:42
    9
«Барселона»нинг 19 ёшли вингери ирқчилик муносабатларига эътибор бермаслигини маълум қилди.
Ямал ирқчилик ҳақида: «Бу каби ҳолатларга минг марта дуч келганман»
Фото: Gettyimages

«Барселона»нинг 19 ёшли вингери Ламин Ямал мухлислар томонидан ирқчилик муносабатлари унга таъсир қилмаслигини айтди.

Ўзингизга нисбатан ирқчилик қилинишига дуч келганмисиз?
«Ҳа, минг марта. Одамлар билвосита ирқчилик қилишади, лекин буни англамасликлари ҳам мумкин. Кўпинча ирқчилик руҳидаги кўплаб шарҳлар, қарашлар мавжуд, аммо улар буни англамайдилар. Мен бундай нарсалар нормал қабул қилинмайдиган жойларданман, чунки нотўғри нарса қабул қилиниши мумкин эмас, лекин бу мени безовта қилмайди.

Масалан, «Бернабеу»да олинган ўша машҳур видеода менга ва Рафиняга ҳар хил гаплар айтилган (2024 йил 26 октябрда «Барселона» футболчилари класико пайтида трибуналардаги мухлислар томонидан ҳақоратланган) ва менинг муносабатим одамларни ҳайратда қолдирди. Охир-оқибат, мени «қора» деб атаган одамнинг гапи ҳеч қачон менга тегмайди - мен чиндан қора танлиман, бошқа рангда эмас. Бу тўғри ёки нотўғрилиги бошқа масала, чунки бу камситувчи шаклда айтилган. Бу нотўғри, аммо минглаб одамлар менинг ўйинимни томоша қилиш учун пул тўлаб, ташриф буюрган вазиятда менга нисбатан ҳурматсизлик қилган битта одамга жаҳл қилмайман», – деди Ямал Movistar Plus учун интервюда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар