«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия ўнг тиззасидаги жароҳат сабаб тахминан уч ҳафта сафдан чиқди.
АS хабарига кўра, футболчининг ўнг тиззаси менискида кичик қисилиш аниқланган. Унга жарроҳлик амалиёти ўтказиш талаб этилмайди.
25 ёшли дарвозабон 19 сентябр куни Ла Лига 7-турида «Севиля»га қарши сафар баҳсини ўтказиб юборади. Гарсия 16 сентябр куни «Расинг»га қарши баҳснинг (7:2) биринчи бўлимида жароҳат олган ва танаффусда унинг ўрнига Войцех Шесни майдонга тушган.
Кутилишича, миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг Гарсия сафга қайтади ва 10 октябрь куни «Хетафе»га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.
Маълумот учун, Гарсия 2025 йил ёзида «Барселона» сафига қўшилган ва клуб билан 2031 йил ёзигача шартнома имзолаган.