Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Венгрияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда. Улар хориждаги йиғин доирасида Венгрияга қарши ўртоқлик баҳсини ўтказишди. Унда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол Илҳом Ҳамроев ҳисобига ёзилди.
ЎФФ матбуот хизмати хабар беришича, бутун ўйин давомида Ўзбекистон миллий жамоаси сезиларли устунликка эга бўлган. Тўп назорати, рақиб дарвозаси томон йўлланган зарбалар ҳамда яратилган голлик вазиятлар бўйича рақибдан устун келган.
19 сентябр куни улар иккинчи ўртоқлик беллашувида иштирок этишади.
Ўртоқлик учрашуви
Венгрия – Ўзбекистон 0:1
Гол: Илҳом Ҳамроев 11
Ўзбекистон миллий жамоаси (бошланғич бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 7.Беҳруз Самиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Аброр Ахмедзянов.
Захирадагилар: 1. Шавкат Ибрагимов, 2.Хайрулло Солиҳов, 3.Машраб Адилов (с), 4.Жасур Ўринбосаров, 5.Шахзоджон Саъдиев, 10.Шахрам Фахриддинов, 11.Суннатилла Жўраев, 13.Шохжаҳон Шоназаров, 14.Асилбек Вафоев.