Бугун
39
Ўзбек

Суперлига. «Навбаҳор» «Динамо»ни иродали тарзда мағлуб этди

Футбол
17 сентябр, 11:06
    53
Наманганликлар икки бор ортда қолганига қарамай, танаффусгача учта гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди.
Суперлига. «Навбаҳор» «Динамо»ни иродали тарзда мағлуб этди
Foto: Dinamo Samarqand
17.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор 3 : 2 Динамо Динамо

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган баҳсда «Навбаҳор» ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди. Намангандаги «Марказий» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Динамо» 7-дақиқада Азиз Амоновнинг голи эвазига ҳисобни очди. 21-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳисобни тенглаштирди, бироқ 25-дақиқада Жалолиддин Жумабоэв самарқандликларни яна олдинга олиб чиқди.

«Навбаҳор» 39-дақиқада Гиорги Жгеренаянинг голи билан яна мувозанатни тиклади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Шоҳруx Абдураҳмонов дублини расмийлаштириб, наманганликларга ғалаба келтирган голни урди.

Ушбу баҳсдан сўнг «Навбаҳор» 44 очко билан 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. «Динамо» эса 30 очко билан 9-ўринда қолди.

Суперлига. 22-тур
Навбаҳор — Динамо 3:2
Голлар:
Азиз Амонов 7, Шоҳруx Абдураҳмонов 21, 41, Жалолиддин Жумабоэв 25, Гиорги Жгереная 39.
Огоҳлантиришлар: Гиорги Жгереная (18), Нурилло Тўхтасинов (19), Жалолиддин Жумабоэв (26), Ўткир Юсупов (44), Артём Радаев (45+7), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (88).

Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Ислом Маматказин, Шоҳруx Абдураҳмонов, Руслан Жиянов (Алекс Фернандес, 69), Диёр Холматов, Бенжамин Тейди (Асадбек Раҳимжонов, 69), Умар Адҳамзода (Дилшоджон Комилов, 90+3), Ваня Илич (Ҳусайн Норчаев, 69), Жасурбек Жалолиддинов, Гиорги Жгереная, Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Динамо: Эдем Неманов, Артём Радаев, Михаил Штефан, Нурилло Тўхтасинов, Азиз Амонов (Абдуғафур Ҳайдаров, 60), Амаду Думбуя, Раул Жепаров (Расул Йўлдошов, 46), Жалолиддин Жумабоэв, Акбар Худайбердиев (Тигран Аванесян, 60), Марко Станоэвич (Улуғбек Абдуллаев, 78), Беҳрузбек Облақулов (Жаҳонгирбек Абдусаломов, 46).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

53 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар