Live
1
Ўзбек

Ҳожимирзаев «Навбаҳор»га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Футбол
17 сентябр, 07:45
    4
«Динамо» ҳужумчиси жароҳатидан тўлиқ тикланмагани сабаб навбатдаги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Ҳожимирзаев «Навбаҳор»га қарши баҳсни ўтказиб юборади
Foto: Dinamo Samarqand
17.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор 3 : 2 Динамо Динамо

Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев жароҳатидан тўлиқ тикланмагани боис «Навбаҳор»га қарши баҳсда майдонга тушмайди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа тўпурари ФИФА кунларидан кейин, тахминан 10 кун ичида майдонга қайтиши кутилмоқда.

Ҳожимирзаев 3 август куни «Нефтчи»га қарши баҳсда сонининг орқа қисмидан жароҳат олган эди.

Шунингдек, Санжар Қодирқулов, Хислат Халилов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Абдулаҳаджон Ҳошимов ҳам жароҳатларидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Маълумот учун, Ҳожимирзаев «Динамо»нинг ушбу мавсумдаги асосий тўпурарлардан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар