«Динамо» жамоаси Суперлига 22-турининг марказий ўйинида 17 сентябр куни Наманганда «Навбаҳор» меҳмони бўлади.
Клуб матбуот хизмати ёзишича, Вадим Абрамов шогирдлари водийдаги ўйинга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда ва жароҳатланганлар тикланмоқда.
«Жароҳати қайталангани сабабли бир ойдан кўпроқ вақт давомида жамоамизга ёрдам бера олмаётган Анваржон Ҳожимирзаев пойтахтдаги йиғинда машғулотга қўшилди. «Динамо» тўпурари ҳозирча якка тартибда машғулот ўтказмоқда.
Клуб бош шифокори Иззат Абдувоҳидовнинг маълум қилишича, жароҳати сабаб майдонга туша олмаётган ёш яримҳимоячи Абдулаҳад Ҳошимов октябр ойидан машғулотга киришади», — деб ёзади самарқандликлар матбуот хизмати.
Маълумот учун, «Динамо» Суперлигада 21 ўйинда 30 очко тўплаб, 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳожимирзаев «Динамо» машғулотларига қўшилди, Ҳошимов эса октябрда сафга қайтади
Футбол
14 сентябр, 00:35
Самарқандликлар тўпурари индивидуал машғулотларга киришди.
Foto: Dinamo PFC