21-турнинг марказий учрашувида «Навбаҳор» сафарда «Бухоро»га қарши майдонга тушди. Ўйинда фаолроқ ўйнаган ва имкониятларидан самарали фойдалана олган наманганликлар меҳмонда 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Ўйиндан кейин ғолиб жамоа бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биринчи навбатда йигитларимизни ғалаба билан табриклайман. Келган мухлисларимизга ҳам раҳмат, жамоамизни яхши қўллаб-қувватлашди. Яхши ўйин бўлди. Албатта, сафарда «Бухоро» билан ўйнаш осон бўлмайди. Жиддий тайёргарлик кўрдик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Курашларга бой ўйин бўлди. Бугун биз ҳар тарафлама яхшироқ эдик. Ҳақли ғалаба қозондик. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.
- Барибир бўйдор футболчилар керак эди. Ҳамралиев билан бирга Дилшод Комиловни ҳам қўйдик, Умарни ўрнига. «Бухоро»ни кучли тарафи стандартлар эди. Лекин ўйин кўрсатдики, стандартлар кам бўлди. Чунки учрашув назорати бизнинг қўлимизда эди. Асосан, стандартларга бўйдор футболчилар кераклиги учун шундай қилдик.
Тўғрисини айтсам, осон гол ўтказиб юбордик. Узатма пайтида иккита марказий ҳимоячиларимиз хато қилди. «Бухоро» пала-партишликдан гол уриб кетди. Шунга қарамасдан, яна ўзимизда куч топдик. Бу ерда ўзига яраша босим, мухлислар, ҳамма нарса бор эди. Осон кечмаслигини билардик. Лекин иккинчи бўлимда ҳамма нарса ҳал бўлди. Ёқимсиз гол ўтказдик. Агар гол бўлмаганида биринчи таймда яна 3-4 та имкониятимиз бўларди.
Хусайн ҳам, Асад ҳам йўқотиш бўлди. Жароҳат олишган, ўзига яраша шамоллаш ҳам бор эди. Ҳар бир жамоани ўзига яраша камчиликлари, йўқотишлари бўлиб туради. Аммо Кожони қўйдик, биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмади. Иккинчи бўлимда имконияти бор эди, фойдалана олмади. Кейин режамизда бор эдики, Шохруҳ олдин ҳужумчи бўлмаганда ҳам уни ҳужумга туширганмиз. Бу чизиқда фойдалироқ ҳаракат қиляпти. Ким қандай ўйнаётганини кузатдик. Захирадаги футболчиларни кечроқ туширдик. Чунки майдондаги ўйинчилар яхшироқ ҳаракат қилишаётганди», - дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Темур Кападзе: «Иккинчи бўлимда ҳамма нарса ҳал бўлди»
Эксклюзив
11 сентябр, 15:30
«Навбаҳор» бош мураббийи «Бухоро»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Навбаҳор ПФК
11.09.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Бухоро
1
:
4
Навбаҳор