Live
7
Ўзбек

«Челси» Нету билан шартномани узайтирди

Футбол
11 сентябр, 12:47
    5+
Португалиялик хавбек «кўклар» билан 2032 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
«Челси» Нету билан шартномани узайтирди
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячи Педру Нету билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди.

Португалиялик футболчи Лондон клуби билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган янги келишувни имзолади. Шартномада уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Янги келишувга кўра, футболчининг маоши ҳам ошган.

Маълумот учун, Нету 2024 йил ёзида «Вулверҳэмптон»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди.

Бу мавсумда у барча турнирлар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Шу кунга қадар «Челси» сафида жами 108 та учрашув ўтказган бўлиб, 21 та гол ва 19 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган. Transfermarkt портали Нетунинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар