Live
7
Ўзбек

Соболенко — Рибакина: Ўзаро ўйинлар статистикаси

Теннис
11 сентябр, 10:36
Дунёнинг ҳозирда икки энг кучли аёл теннисчиларининг навбатдаги қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.
Соболенко — Рибакина: Ўзаро ўйинлар статистикаси
Фото: Gettyimages

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Арина Соболенко ва рейтингнинг янги етакчиси Елена Рибакина (WTA) US Open-2026 финал баҳсида рўбарў келади.

Маълумот учун, «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирлардан бири бўлган айнан мана шу мусобақадан аввал Соболенко рейтингда биринчи, Рибакина эса иккинчи поғонани банд этиб турган эди.

Янги тўқнашувдан олдин устунлик беларус вакиласи томонда бўлиб турибди.

Соболенко ўзаро ўйинларнинг 17 тасидан 10 тасида зафар қучган. Эътиборли жиҳати хард қопламасида ҳар икки теннисчи ҳисобида 7 тадан ғалаба мавжуд. Бу мавсум ушбу жуфтлик Australian Open-2026 финалида дуч келган — ўшанда омад Рибакинага кулиб боққан эди (6:4, 4:6, 6:4). Ундан кейин Соболенко Индиан-Уэллс ва Майамида бўлиб ўтган WTA-1000 туркумига кирувчи мусобақаларда реванш олишни уддалади.

US Open доирасида Беларус теннисчиси ва Қозоғистон вакиласи илк бор баҳс олиб боради. Шунингдек, Соболенко мусобақанинг икки карра амалдаги чемпион ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви шанба, 12 сентябр куни бўлиб ўтади.

Бугунги янгиликлар