Live
3
Ўзбек

Рибакина US Open'даги босим ҳақида: «Агарда бирор нима ўхшамаса ҳам, олдинда бошқа мусобақалар бор»

Теннис
11 сентябр, 08:29
«Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақалар икки карра чемпиони финал олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Рибакина US Open'даги босим ҳақида: «Агарда бирор нима ўхшамаса ҳам, олдинда бошқа мусобақалар бор»
Фото: Gettyimages

«Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақалар икки карра чемпиони, қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина US Open-2026 финали олдидан жуда кучли босим йўқлиги ҳақида гапирди. Бош соврин учун баҳсда Елена беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади.

«Бу шубҳасиз, муҳим ўйин ва тўғрисини айтсам, бу финал эканлигини инобатга олсак, кортнинг нарги томонида ким эканлиги унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас. Шунчаки ғалаба қозониб, энг яхши натижамни кўрсатишни истайман. Шу билан бирга ўзимга бўлган босимни жуда ҳам ошириб юборишни истамайман, сабаби биз ҳаммамиз рейтингда жуда яқин жойлашганмиз. Агарда финалда бирор нима ўхшамаса ҳам, йил охиригача бошқа имкониятлар, бошқа мусобақалар бўлади.

Бу ўйинларда биз бир-биримизни мукаммалликка ундаймиз ва қайси жиҳатлар устида кўпроқ ишлаш кераклиги дарҳол кўринади. Ўйлашимча, сени бор кучингни сарфлашга мажбур қиладиган одам билан учрашиш ажойиб», — деди Рибакина матбуот анжуманида.

Бугунги янгиликлар