Бразилия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи мусобақа US Open-2026 яримфинал ўйинига ташриф буюрди. Унда белоруслик Арина Соболенко ва АҚШ вакиласи Жессика Пегула ўзаро баҳс олиб борди. Соболенко мазкур ўйинда 7:5, 6:2 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа финалига йўл олди. Арина Соболенкони турмуш ўртоғи Георгиос Франгулис орқали Бразилия билан алоқалари мавжуд.
«Мен бразилиялик теннисчимиз Соболенкога мухлислик қиляпман. Ишларимни ҳам унинг финалда иштирок этишини ҳисобга олиб, уни қўллаб-қувватлаш мақсадида режалаштирганман», — деди Роналдо ESPN Brazil учун интервюда.