Live
4
Ўзбек

«Нюкасл» Ҳолл билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди

Футбол
11 сентябр, 06:15
    2
21 ёшли футболчи 2031 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекди.
«Нюкасл» Ҳолл билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди
Фото: Gettyimages

«Нюкасл» клуби ҳимоячи Люис Ҳолл инглиз клуби билан узоқ муддатли битим имзолади. Бу ҳақда Нюкасл-апон-Тайн шаҳри жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Келишув тафсилотлари очиқланмаяпти. Бироқ журналист Кит Даунининг маълум қилишича, 21 ёшли Ҳоллнинг шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, «Нюкасл» Ҳоллни «Челси»дан 2024 йилда сотиб олганди. Ушбу мавсумда футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 5 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Ҳоллга қизиқиш билдиргани хабар қилинганди. «Қизил иблислар» ҳимоячини 2027 йилда сотиб олишни режалаштирган эди, аммо энди буни амалга ошириш анча қийин бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар