«Фенербаҳче» бош мураббийи Исмоил Картал Чемпионлар лигасидаги «Рома»га қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди.
Мусобақа умумий босқичининг 1-тур баҳси Истанбулда бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. Июн ойида фаолияти давомида учинчи марта «Фенербаҳче» бош мураббийлигига келган Картал сўнгги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида истеъфосини эълон қилди.
«Бу қарорни клубим манфаати йўлида қабул қилдим. Лавозимимни тарк этаман ва бошқа ҳеч қачон қайтиш ниятим йўқ», — деди Картал.
«Фенербаҳче» президенти Азиз Йилдирим эса мураббийнинг истеъфосини қабул қилмаслигини билдирди.
«Исмоил Картал ҳамон ўз лавозимида қолмоқда. Клуб ўз мураббийини қўллаб-қувватлаши керак. Мен шу ерда эканман, Исмоил Картал «Фенербаҳче» бош мураббийи бўлиб қолади», — деди Йилдирим.
«Фенербаҳче» бош мураббийи «Рома» билан дурангдан сўнг истеъфо берди
Футбол
10 сентябр, 23:00
5+
Клуб президенти эса истеъфони қабул қилмади.
Foto: Getty Images
10.09.2026
FT
Чемпионлар лигаси
Фенербахче
1
:
1
Рома
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади