Бу серия ўтган мавсум якунидаги бешта ва янги мавсумдаги учта ғалабадан иборат. Шу тариқа Жан Пиеро Гасперини «Рома» тарихида А Серияда кетма-кет камида саккизта ғалабага эришган учинчи мураббий бўлди.
Бундан аввал бу натижани Лучиано Спаллетти ва Руди Гарсия қайд этган. Спаллетти 2005/06-йилги мавсумда кетма-кет 11 та, 2016-йилда эса 8 та ғалаба қозонган. Гарcия эса 2013-йилда 11 та, 2014-йилда 9 та баҳсда кетма-кет зафар қучган.
«Рома» А Сериянинг навбатдаги турида сафарда «Торино» билан баҳс олиб боради.