«Манчестер Юнайтед» ва «Галатасарой» клублари собиқ яримҳимоячиси Уилфрид Заҳа фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли футболчини Римнинг «Рома» клуби ўз таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Жамоа бош мураббийи Жан Перо Гасперини ҳужум чизиғини кучайтиришни ният қилган.
«Галатасарой»дан кетгач Заҳа эркин агент ҳисобланади, шу сабабли ушбу битим Италия клубига текинга тушади.
Сўнгги бир ярим йилни Заҳа ижарада Американинг «Шарлотт» клубида ўтказди. 2026 йилда футболчи 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.
А Серия янги мавсумида 2 турдан кейин «Рома» 6 очко билан етакчилик қилмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади