Live
2
Ўзбек

«Астон Вилла» Англияда 55 йиллик антирекордни такрорлади

Футбол
5 сентябр, 16:18
Бирмингҳэм клуби кетма-кет иккинчи мавсум АПЛнинг дастлабки уч турида ҳам гол ура олмади.
«Астон Вилла» Англияда 55 йиллик антирекордни такрорлади
Foto: Getty Images
05.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Ҳалл Сити Ҳалл Сити 0 : 0 Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» Англия Премер-лигасининг 3-турида сафарда «Ҳaлл Сити» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа жамоа мавсумдаги дастлабки уч баҳсида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

Оptа маълумотларига кўра, Англия олий дивизиони тарихида аввал фақат бир жамоа кетма-кет икки мавсумнинг дастлабки уч турида гол ура олмаган. Бу — 1969/70 ва 1970/71 йилги мавсумларда «Ипсвич» эди.

«Астон Вилла» айни пайтда 1 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасида бормоқда. Жамоанинг дастлабки уч турдаги тўплар нисбати эса 0:5.

Қизиғи, ўтган мавсумда ҳам «Астон Вилла» дастлабки уч турда гол ура олмаган, бироқ якунда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланма олганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар