Нидерландия чемпионатининг навбатдаги турида «Аякс» ўз майдонида ПСВни қабул қилди. Баҳс меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
ПСВ 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди — Рикардо Пепи аниқ зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. 23-дақиқада Толуаласе Арокодаре «Аякс»га ҳисобни тенглаштириб берди. Биринчи бўлим якунланишидан олдин Лютшарел Гертруида ПСВни яна олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда «Аякс» ҳисобни тенглаштиришга уринди, бироқ амстердамликларнинг ҳаракатлари самара бермади. Учрашувга қўшиб берилган вақтда Эсмир Байрактарович ПСВнинг учинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу натижадан сўнг ПСВ 13 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Аякс» эса 7 очко билан бешинчи ўринда.
Нидерландия чемпионати. 5-тур
Аякс — ПСВ 1:3
Голлар: Пепи 5, Арокодаре 23, Гертруида 45, Байрактарович 90+2.
Аякс: Тер Стеген, Гоэи, Боуман (Керер, 85), Бас, Каё Энрике, Классен (Леонардо, 54), Мокио (Уазан, 73), Брандт, Бергвейн (Тсиганков, 61), Арокодаре (Долберг, 61), Глух (Амрабат, 54).
ПСВ: Коварж, Дест, Гертруида (Костич, 73), Обиспо (Гасиоровски, 88), Мауро Жуниор (Фламинго, 73), Фернандес (Ваннер, 46), Сано, Перишич (Мейнанс, 63), Тил, Ван Боммел, Пепи (Байрактарович, 63).