«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Германия чемпионатининг 2-турида «Шалке» билан 0:0 ҳисобида якунланган баҳсдан сўнг Ҳарри Кейн ва Майкл Олисенинг нега асосий таркибда майдонга тушмаганига изоҳ берди.
«Бу шунчаки мантиқий қарор эди. Улар таътилдан жуда кеч қайтишди. «Оснабрюк»га қарши баҳс улардан кўп куч талаб қилди. Биз уларнинг кубок баҳсида ўйнашини хоҳлагандик. Шундан сўнг бугунги баҳс бўйича қарор қабул қилишимга тўғри келди», — деди Компани.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Кейн ва Олисе ҳозирча тўлиқ юкламани кўтаришга тайёр ҳолатда эмас.
«Улар ҳали тўлиқ юкламани кўтариш учун оптимал ҳолатда эмас. Шу сабабли уларни захирада қолдиришга қарор қилдик», — дея қўшимча қилди «Бавария» бош мураббийи.