«Шалке»нинг Германия футболи элитаси — Бундеслига'га қайтиши мухлислар учун ёқимсиз янгилик билан бошланди. Клуб раҳбарияти уй ўйинлари олдидан мухлислар фойдаланиб келган Бўклунд фан-зонасини бекор қилди.
Ушбу ҳудудда мухлислар баҳс бошланишидан анча аввал тўпланиб, қўшиқлар куйлаш ва жамоани қўллаб-қувватлаш орқали стадионда ўзига хос муҳит яратиб келишганди.
«Ушбу мавсумда Боклунд фан-зонаси стадиондаги тадбирлар дастурининг бир қисми бўлмайди. Унинг ўрнига мухлисларни уй учрашувларига бағишланган турли янги тадбирлар кутмоқда», — дея клуб матбуот хизматининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Шалке» ўз майдонида «Бавария»га қарши баҳс олиб бормоқда.