Саудия Арабистони Пролигасининг 5-турида «Ал Иттиҳод» ўз майдонида «Ан Наср»ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Жорж Иленикена 4-дақиқадаёқ «Ал Иттиҳод»ни олдинга олиб чиқди. 23-дақиқада ҳужумчи яна бир бор гол уриб, дублини расмийлаштирди. 36-дақиқада «Ан Наср» сафида Габриел Анжело бир гол фарқни қисқартирди, бироқ мезбонлар қолган вақтда ҳисобни сақлаб қолди.
«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду баҳсни тўлиқ ўтказди, аммо гол ёки ассист қайд эта олмади. Шу тариқа жамоа мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Ушбу натижадан сўнг «Ан Наср» 12 очко билан иккинчи, «Ал Иттиҳод» эса 11 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Саудия Пролигаси. 5-тур
Ал Иттиҳод — Ан Наср 2:1
Голлар: Иленикена 4, 23, Анжело 36.
Ал Иттиҳод: Райкович, Ал Жулайдан (Ал Шанкити, 53), Данило Перейра, Кадеш, Абди, Лопи, Мухтар Али (Ричард Риос, 46), Ал Ғамди (Эн Несири, 67), Ауа, Бергвейн (Кааби, 82), Иленикена (Ал Саҳафи, 67).
Ан Наср: Ал Ақиди, Ал Бушайл, Симакан, Ал Амри, Ал Нажди (Айман Яҳя, 60), Коман (Ал Нассер, 60), Саму Кошта (Ал Ҳайбари, 78), Габриел Анжело (Ал Ҳамдан, 78), Мане, Жоау Фелиш, Криштиану Роналду.
Огоҳлантиришлар: Саму Коста 55, Ал Амри 90.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади