Саудия Арабистони чемпионатининг 5-турида «Ал Иттиҳод» ўз майдонида «Ан Наср»ни қабул қилмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг мезбонлар 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
«Ал Иттиҳод» ҳужумчиси Жорж Иленикена 22-дақиқага қадар дубл қайд этди. «Ан Наср» танаффус арафасида Габриел Анжело орқали битта гол фарқини қисқартирди.
Криштиану Роналду «Ан Наср»нинг асосий таркибида майдонга тушди. Португалиялик футболчи ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади, бироқ жамоасининг гол билан якунланган ҳужумида иштирок этди.
Маълумот учун, 5-турдан сўнг «Ал Ҳилол» 100 фоизлик натижа билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ан Наср» эса тўртта баҳсда тўртта ғалаба қайд этган ва йўқотилган очколар бўйича биринчи ўринни бўлишиб турибди.