Live
9
Ўзбек

«Бавария» раҳбарияти Олисени 2027 йил ёзида клубда олиб қолиш масаласига жавоб берди

Футбол
6 сентябр, 09:34
Мюнхенликлар франциялик вингернинг келажаги борасида аниқ ваъда бермади.
«Бавария» раҳбарияти Олисени 2027 йил ёзида клубда олиб қолиш масаласига жавоб берди
Foto: Getty Images

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен Майкл Олисени 2027 йил ёзидан кейин ҳам клубда олиб қолиш мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Футболда ваъда бериш осон иш эмас. Уни узоқ вақт клубда ушлаб қола оламизми — бу масалани яна ёзда муҳокама қиламиз», — деди Дризен.

Аввалроқ Олиcега Мадриднинг «Реал» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ «Реал» 2026 йил июн ойида футболчи ёки унинг вакиллари билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни расман рад этган.

Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029-йил ёзигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар