Live
7
Ўзбек

«Бавария» Боэни Саудия Арабистонига сотишга уринмоқда

Футбол
6 сентябр, 07:06
Мюнхенликлар ёзги трансфер ойнаси ёпилганига қарамай, футболчини Саудия Арабистони клубларидан бирига сотмоқчи.
«Бавария» Боэни Саудия Арабистонига сотишга уринмоқда
Foto: Getty Images

«Бавария» Саша Боэни фаол равишда сотишга уринмоқда. Европанинг топ лигаларида трансфер ойнаси ёпилган, бироқ Саудия Арабистонида трансферлар учун имконият ҳали мавжуд.

Аввалроқ клуб спорт директори Кристоф Фрейнд Боэнинг жамоани тарк этиши эҳтимоли пастлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, футболчи бошқа клубга ўтмаса, «Бавария» уни таркибга қайтаришга ҳаракат қилади.

Бироқ журналист Кристиан Фалкнинг CFBayern Insider нашрига маълум қилишича, «Бавария» айни вақтда Саудия Арабистони клублари билан Боэнинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли ўнг қанот ҳимоячисининг «Бавария» билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Боэнинг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Бугунги янгиликлар