Live
2
Ўзбек

«Саудия лигасини фош қилиб қўйишим мумкин» — «Ан Наср» ҳужумчиси

Футбол
6 сентябр, 06:51
    15+
Жоау Фелиш «Ал Иттиҳод»га қарши мағлубиятдан кейин кескин фикр билдирди.
«Саудия лигасини фош қилиб қўйишим мумкин» — «Ан Наср» ҳужумчиси
Foto: Getty Images
05.09.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Иттихад Аль-Иттихад 2 : 1 Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд

«Ан Наср» Саудия Арабистони чемпионатининг 5-турида сафарда «Ал Иттиҳод»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Бу жамоанинг ушбу мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.

Баҳсдан сўнг журналистлар Жоау Фелишдан интервю олишга уринди. Бироқ португалиялик ҳужумчи суҳбат беришдан бош тортиб, журналистлар ёнидан ўтаётиб: «Сизлар билан гаплашмайман, чунки гапирсам, бу лигани фош қилиб қўяман», — деди.

Маълумот учун, «Ан Наср» 5-турдан кейин 12 очко билан Саудия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Ал Ҳилол» эса 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Иттихад Аль-Иттихад
  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Саудия Арабистони Про-лигаси Саудия Арабистони Про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар