Саудия Арабистони клуби ўз таркибига «Зенит» футболчиси Луис Энрикени қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, «Зенит» қанот ҳужумчиси Луис Энрике «Ал Иттиҳод»нинг қизиқишига сабабчи бўлмоқда.
Саудия клуби аллақачон 25 ёшли бразилиялик футболчи трансфери бўйича сўров юборган, бироқ «Фееноорд»дан Анис Хаж-Мусса устувор вариант бўлиб қолмоқда.
Манбага кўра, «Ал Иттиҳод» 24 ёшли жазоирлик учун 40 миллион евро таклиф қилган.