Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Роберто Де Зерби яримҳимоячи Михаило Мудрикнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
Мудрик «Тоттенҳэм» сафида илк расмий ўйинда майдонга тушди. АПЛ 3-тури доирасида «Ноттингҳем Форест»га қарши баҳсда ҳисоб очилмади — 0:0. 25 ёшли украиналик 74-дақиқада Матис Телнинг ўрнига захирадан майдонга туширилди.
«Мудрик ҳали тайёр эмас. У оптимал спорт формасини тиклаш учун ишламоқда. У ишлашда давом этиши зарур ва унга вақт керак бўлади. Унинг нуқтасида таркибимизда Тел бор – катта салоҳиятга эга ўйинчи. Бироқ у ҳам худди Мудрик сингари жуда кўп нотўғри қарорлар қабул қилмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам биз улкан салоҳиятга эга икки кучли футболчи ҳақида гапиряпмиз», — деди Де Зерби матбуот анжуманида.
Маълумот учун, Мудрик учун бу баҳс 2024 йилдан буён илк расмий ўйинга айланди. Допинг туфайли дисквалификация қилинган футболчи ёзда «Челси» таркибидан «Тоттенҳэм» сафига ижара ҳуқуқи асосида кўчиб ўтганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади