«Тоттенҳэм» Англия Премер лигасининг дастлабки учта турида ғалаба қозона олмади. Роберто Де Зерби жамоаси ушбу баҳсларда 1 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этди.
Бугун «Тоттенҳэм» 3-турда сафарда «Ноттингҳэм Форест» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бунгача лондонликлар «Брентфорд»га 0:3 ва «Нюкасл»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Жамоа уч турдан сўнг рақиблар дарвозасига гол ура олмаган.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» ёзги трансфер ойнасида янги футболчилар учун 300 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлади. Жумладан, Сандро Тонали 100 миллион, Матеуш Фернандеш 85 миллион, Жан-Пол ван Ҳекке 52 миллион, Савинио 85 миллион ва Тосин Адарабиоё 7 миллион фунт эвазига жамоага қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» ўтган мавсум АПЛ турнир жадвалида 41 очко билан 17-ўринни эгаллаган.