Абдуқодир Ҳусанов «Ковентри»га қарши баҳсда 7 балл олди
Ўзбекистонлик ҳимоячи «Манчестер Сити»нинг Англия Премер-лигасидаги кетма-кет учинчи ғалабасида тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
АПЛ 3-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» — «Ковентри» баҳси мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа манчестерликлар мавсумдаги учала баҳсда ҳам зафар қучиб, 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, ўйинни тўлиқ ўтказди.
Sofascore статистик портали ўзбекистонлик ҳимоячининг ўйинини 7.0 баллга баҳолади.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади