Англия Премер-лигасининг 3-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ковентри»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалабадан сўнг «шаҳарликлар» 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.
«Бугун турли сабабларга кўра ўйинимиз менга жуда ёқди. Биринчи бўлимда яна бир ёки иккита гол уришимиз мумкин эди, аммо ғалаба учун биргаликда ҳаракат қилдик. Шу боис хурсандман», — деди Мареска.
Мутахассис паст блокда ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш доимо қийинлигини таъкидлади.
«Бундай жамоаларга қарши ҳар доим қийин. Менимча, биз бунга жуда яхши турдик. Мухлисларнинг асабийлашиши табиий. Бундай баҳслардан кейин 10 ҳолатдан 9 тасида ёқимсиз таассурот қолади. Аммо 1:0 ҳисобида ҳам ғалаба қозонишни билиш муҳим. Барча баҳслар ҳам чиройли ўтавермайди. Қийин вазиятлардан ҳам чиқиб кета олиш керак», — дея қўшимча қилди мураббий.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади