«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд клуб миқёсидаги фаолиятида 300 та гол уриш маррасига етди.
26 ёшли футболчи юбилей голини Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган «Ковентри»га қарши баҳсда қайд этди. Ҳоланд биринчи бўлимда Антуан Семенёнинг узатмасидан сўнг бош билан зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 1:0.
Ҳоланд «Манчестер Сити» сафида 165 та гол урган. Бунгача у Дортмунднинг «Боруссия»си учун 86 та, «Залцбург» сафида 29 та ва «Молде»да 20 та гол қайд этган.
Шу тариқа, норвегиялик ҳужумчи клуб миқёсида жами 300 та гол уришга эришди.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади