Бугун
36
Ўзбек

Энцо Фернандес: «Манчестер Сити»да ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман»

Футбол
3 сентябр, 08:19
    15+
Аргентиналик яримҳимоячи янги жамоасидаги дастлабки таассуротлари ҳақида гапирди.
Энцо Фернандес: «Манчестер Сити»да ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман»
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Энцо Фернандес Англия клубига ўтганидан кейинги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ростини айтсам, «Манчестер Сити»да ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман ва бу ўзимга бўлган ишонч учун жуда муҳим. Мухлисларга шуни айтмоқчиманки, клуб олдига қўйилган барча мақсадларга эришишига ёрдам бериш учун ҳар куни, ҳар бир машғулотда ва ҳар бир баҳсда бор кучимни 100 фоиз бераман», — дея Фернандеснинг сўзларини Фабрицио Романо келтирди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли яримҳимоячи ёзги трансфер ойнаси ёпиладиган сўнгги куни «Челси»дан «Манчестер Сити»га ўтди. Аргентиналик футболчининг янги клуб билан шартномаси беш йилга мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар