Live
2
Ўзбек

«Манчестер Сити» ва АПЛнинг икки клуби Баэнани кузатмоқда

Футбол
5 сентябр, 12:02
Мадрид клуби яримҳимоячиси Алекс Баэна инглиз грандлари эътиборига тушган.
«Манчестер Сити» ва АПЛнинг икки клуби Баэнани кузатмоқда
Фото: Gettyimages

Мадриднинг «Атлетико» клуби яримҳимоячиси Алекс Баэна «Манчестер Сити» ва Англия премер-лигасининг бошқа клублари эътиборига тушган. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, 25 ёшли испанияликнинг хизматларига «Манчестер Сити», «Нюкасл» ва «Астон Вилла» клублари қизиқиб қолган. Бироқ «матрасчилар» Баэнани сотишни режалаштирмаяпти, шу сабабли январ ойида бу трансфер деярли имконсиздек кўринмоқда.

Бироқ айтилишича клублар ушбу вазиятга қарамай, омадини синаб кўрмоқчи. Шунингдек, музокаралар январ ойида бошланиб, трансфер кейинги йил ёзда амалга ошиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Ла Лига янги мавсумида Баэна 3 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар