Ла Лига 4-турида «Атлетико» сафарда «Атлетик»ка 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мезбонлар иккинчи бўлим бошида икки дақиқада иккита гол уриб, устунликни қўлга киритди.
«Баҳс кутилганидек ривожланди. Биринчи бўлим яхши ўтди, бироқ кейин биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак бўлган вазиятларда икки дақиқа давомида эътиборсиз бўлдик ва нотўғри қарорлар қабул қилдик. «Атлетик» бундан фойдаланди ва ғалабага муносиб эди.
Иккинчи бўлим бошланишидан олдин ҳаммаси яхши эди. Аммо биз керакли даражада диққатни жамлай олмадик. Бу мураббийлар штабининг масъулияти. Биз футболчиларга керакли кўрсатмаларни етарлича етказа олмадик», — деди Симеоне.