Live
2
Ўзбек

Симеоне Алварес ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди

Футбол
5 сентябр, 13:48
«Атлетико» устози «Атлетик»ка қарши йирик ҳисобдаги мағлубиятидан сўнг Хулиан Алварес ҳақидаги саволга изоҳ бермади.
Симеоне Алварес ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди
Foto: Getty Images
05.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Атлетик Билбао Атлетик Билбао 3 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Ла Лига 4-турида «Атлетик» ўз майдонида «Атлетико»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдан кейинги матбуот анжуманида Диего Симеонедан Алвареснинг танаффусдан сўнг жамоа билан қизиш машқларига чиқмагани ҳақида сўрашди.

«Жиддийми? Бунга изоҳ берадиган гапим йўқ», — деди Симеоне.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида жамоада қолган Хулиан Алварес баҳснинг 59-дақиқасида Ли Кан Ин ўрнига майдонга тушди. 71-дақиқада аргентиналик ҳужумчи зарба берди, бироқ «Атлетик» дарвозабони тўпни қайтарди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетик Билбао Атлетик Билбао
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар