Live
7
Ўзбек

«Атлетик» 2013 йилдан буён «Атлетико» устидан энг йирик ғалабасини қўлга киритди

Футбол
6 сентябр, 06:22
Ла Лига 4-тури доирасида мадридликлар кутилмаганда сафарда Билбао вакилига йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
«Атлетик» 2013 йилдан буён «Атлетико» устидан энг йирик ғалабасини қўлга киритди
Фото: Gettyimages
05.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Атлетик Билбао Атлетик Билбао 3 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Испания чемпионатида тўртинчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда, «Атлетик» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Маълум бўлишича, бу 2013 йилдан бери баскларнинг «матрасчилар» устидан қозонган энг йирик ғалабаси бўлган - ўшанда ҳам 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, «Атлетик»ни эса Марсело Белса бошқарган.

Бироқ, бу муваффақият «Атлетик»га Испания чемпионати мусобақа жадвалида Диэго Симеоне шогирдларини ортда қолдиришга имкон бермади — «Атлетико» 7-ўринни эгаллаган бўлса, «Атлетик» бор йўғи 9-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг кейинги турида клуб ўз уйида «Элче»ни қабул қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетик Билбао Атлетик Билбао
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар