«Барселона» Испания чемпионатининг 12-турида «Атлетико»ни сафарда 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мадридликларга қарши муваффақиятли сериясини давом эттирди.
Каталонияликлар ушбу ғалаба орқали «Атлетико» майдонидаги устунлигини яна бир бор намойиш этди. Мадрид клуби Ла Лига доирасида 2021 йилнинг октябр ойидан буён ўз уйида «Барселона»ни мағлуб эта олмаяпти.
Ўшандан бери жамоалар Мадридда чемпионат доирасида 5 марта тўқнаш келган ва уларнинг барчасида каталонияликлар ғалаба қозонган.
Шу тариқа, «Атлетико»нинг «Барселона»га қарши ўз майдонидаги кетма-кет мағлубиятлари сони 5 тага етди.
Эътиборлиси, Диего Симеоне шогирдлари бу сафар ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади ва якунда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълумот ўрнида, Флик жамоаси очколарини 33 тага етказиб, FIFA кунларига пешқадам сифатида йўл олди. «Реал» 30 очко билан 2-ўринда. 28 очкоси бор «Атлетико» эса 3-поғонага тушди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади