Live
18
Ўзбек

Моуринио Ла Лига тақвимидан норози: «Бир ҳафтада учта баҳс — бу ҳаддан ташқари кўп»

Футбол
8 ноябр, 06:30
    7
«Реал» бош мураббийи жамоанинг қисқа муддат ичида учта ўйин ўтказишига эътироз билдирди.
Моуринио Ла Лига тақвимидан норози: «Бир ҳафтада учта баҳс — бу ҳаддан ташқари кўп»
Foto: Getty Images
07.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Валенсия Валенсия 0 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Ла Лига 12-тури доирасида «Валенсия» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг тақвим борасидаги норозилигини билдирди. Мадридликлар сўнгги етти кун ичида, жумладан, EЧЛ доирасида АEКга қарши сафар баҳсини ҳам ҳисобга олганда, учта ўйин ўтказди.

«Ла Лига ҳақида гапираётганда эҳтиёт бўлишим керак, чунки барча ваколат улар қўлида. Буни ғайриинсоний вазифа деб аташни истамайман, назарий жиҳатдан бундай жадвалда ўйнаш мумкин, гарчи бу осон бўлмаса ҳам. Агар бу ҳазил бўлса, илтимос, бошқа биров билан ҳазиллашишсин.

Бундай ўйинлар марафони — ҳаддан ташқари кўп. Агар футболчилар биз билан қолганида, уларнинг тикланишига алоҳида эътибор қаратган бўлардик. Аммо улар миллий жамоалар ихтиёрига кетишади, мураббийлар эса улар билан ишлашни исташади. Ҳозир футболчиларга дам олиш, кейин яна майдонга тушиш ва тикланиш учун вақт керак.

Футболчилар жуда чарчаган. Душанба, сешанба ва чоршанба кунлари ҳам улар жисмоний юкламалардан кейин тикланишда давом этишади.

Руҳий чарчоқ йўқ, чунки ғолиблар бундай чарчоқни ҳис қилмайди. Аммо биз миллий жамоалар мураббийларини ҳам ҳурмат қилишимиз керак», — деди Моуринио.

Маълумот учун, «Реал» «Валенсия»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Мадридликлар бундан олдин EЧЛ доирасида АEК устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Моуринио жамоаси халқаро танаффус олдидан кетма-кет саккизта ғалабага эришди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Валенсия Валенсия
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар