Илиман Ндиае «Манчестер Сити» сафидаги дебютидан олдин клубга ўтиш қарори ҳақида фикр билдирди.
«Бу дунёдаги энг катта клублардан бири. Ким бу ерда бўлишни хоҳламайди? Биз совринларни ютиш учун ўйнаймиз. Аслида, ҳар бир баҳсдаги мақсад — ғалаба қозониш», — деди ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Ндиае «Манчестер Сити» сафидаги илк баҳсини «Ковентри»га қарши ўтказди. «Шаҳарликлар» ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.