«Манчестер Сити» клуби бош мураббий Энцо Мареска жамоанинг янги футболчиси Эллиот Андерсон ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
Англиялик яримҳимоячи «шаҳарликлар»нинг янги мавсумдаги барча 4 ўйинида ҳам асосий таркибда майдонга туширилди. Шанба куни 23 ёшли футболчи жамоасига «Ковентри» устидан ғалаба қозонишда (1:0) ёрдам берди.
«Мен ҳайратдаман! Ва гап фақатгина бугунги беллашув ҳақида кетмаяпти, у «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда ҳам, «Борнмут» билан баҳсда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди. Бироқ Эллиотнинг энг яхши жиҳати – унинг ҳар куни ўз устида ишлаши: у доимо нимада яхшироқ бўлиши мумкинлигини сўрайди, биз индивидуал видео таҳлиллар ўтказамиз. У ўсишни истайди – бу исталган футболчи учун энг муҳим жиҳат», – дея Мареска сўзларидан иқтибос келтиради City Report.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Эллиот Андерсонни июл ойида «Ноттингҳем Форест»дан 135 млн евро эвазига сотиб олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади