Live
9
Ўзбек

Шара Буллет Россия тарихидаги энг яхши футболчи кимлигини айтди

MMA
6 сентябр, 10:05
Ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси бу борада таниқли дарвозабонни танлади.
Шара Буллет Россия тарихидаги энг яхши футболчи кимлигини айтди
Фото: Getty Images

Ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов (Шара Буллет) Россия тарихидаги энг яхши футболчи ким эканини айтди.

— Россия тарихидаги энг яхши футболчи ким?

— Игор Акинфеев», — деди Магомедов «Чемпионат» мухбири Максим Яковлев билан эксклюзив суҳбатда.

Маълумот ўрнида, Шарабутдиннинг профессионал ММА рекордида 17 та ғалаба бор. Уларнинг 12 тасида россиялик жангчи рақибларини нокаутга учратган.

Магомедов ҳисобида шунингдек, битта мағлубият ҳам мавжуд. У профессионал ММАдаги дебютини 2017 йил декабр ойида ўтказган.

Акинфеев эса 1990 йилдан буён ЦСКА тизимида бўлиб, клуб шарафини 35 йилдан ортиқ вақтдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Дарвозабон ЦСКА сафида 818 та расмий ўйинда майдонга тушган ва 327 ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.

Аввалроқ Шара Буллет ММА тарихидаги энг яхши 5 жангчини айтиб ўтганди.

Бугунги янгиликлар