Live
7
Ўзбек

Шара Буллет ММА тарихидаги энг яхши 5 жангчини айтди

MMA
13 феврал, 01:55
Шарабутдин рўйхатга икки ҳамюртини ҳам қўшди.
Шара Буллет ММА тарихидаги энг яхши 5 жангчини айтди
Foto: Getty Images

Шара Буллет номи билан машҳур бўлган россиялик Шарабутдин Магомедов подкастда иштирок этиб, аралаш жанг санъатлари (ММА) тарихидаги энг яхши беш нафар жангчини санади.

«Фёдор Емеляненко, Ҳабиб Нурмагомедов, Жон Жонс, Дэн Ҳендерсон ва Маурисиу Руа», — деди Шара Буллет.

Маълумот учун, Шарабутдин шу пайтгача ММА'да 17 та жанг ўтказиб, уларнинг 16 тасида ғалаба қозонган (12 таси нокаут билан) ва бир марта мағлуб бўлган.

Олдинроқ Александр Волкановский UFC тарихидаги энг яхши 4 жангчини айтганди.

Бугунги янгиликлар