Ярим енгил вазнда UFC’нинг амалдаги 37 ёшли чемпиони Александр Волкановски Paramount UFC’нинг YouTube-каналига берган интервюсида ташкилот тарихидаги энг кучли 4 нафар жангчилар кимлигини айтди.
Волкановски талқинига кўра, UFC тарихидаги топ-4 энг кучли жангчи:
1. Деметриус Жонсон;
2. Жорж Сен-Пиер;
3. Андерсон Силва;
4. Исраэл Адесаня.
Маълумот ўрнида, Александр профессионал фаолияти давомида 27 та ғалабага эришган бўлиб, уларнинг 16 таси муддатидан олдин қўлга киритилган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 та мағлубият ҳам бор.
Аввалроқ Гейжи UFC тарихидаги энг кучли 4 жангчи ким эканини айтиб ўтганди.