Жастин Гейжи UFC тарихидаги энг кучли тўрт нафар жангчини айтди.
37 ёшли спортчи бу борада Андерсон Силва, Жон Жонс, Жорж Сен-Пиер ва Чак Лидделлни эътироф этди.
25 январ куни Лас-Вегасда UFC 324 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида енгил вазннинг вақтинчалик чемпионлик камари учун Гейжи (27-5) ва Пэдди Пимблетт (23-3) ўзаро тўқнаш келади.
Аввалроқ Даниэл Кормие ММА'нинг айни вақтдаги энг яхши икки жангчисини айтганди.