«Аталанта» бош мураббийи Маурицио Сарри А Серия доирасидаги «Рома»га қарши учрашувдаги мағлубият (1:2)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу ўйинда биздан кўп сабр талаб қилинди. Босим остида ўйнадик, аммо А Сериянинг ушбу мавсумида жуда яхши формада бўлган жамоага қарши майдонга тушдик. Менимча, улар чемпионлик учун охиригача курашишади.
Бу осон бўлмаслигини билардик. Босимга бардош бердик, аммо кейинги ярим соатда ҳимояда ҳаддан ташқари чуқур жойлашиб олдик. Балки кучимиз ҳам тугагандир.
Бу ердан «Рома»га охиригача муаммо туғдирганимиздан мамнун ҳолда кетяпмиз. Улар менда жуда кучли таассурот қолдирди.
Бундай даражадаги жамоага қарши жуда чуқур ҳимоялансангиз, муваффақиятсизликка учрашингиз мумкин. Афсуски, бунинг учун жазоландик.
Биз ривожланаётганимизга ишонамиз, аммо ҳозир «Рома» биздан бир қадам олдинда», — деди италиялик мураббий.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади